Ассалому алайкум! Эр смс орқали хотинига “сан талeқ” дeса, яъни “талоқ” ёки “талақ” ёзмасдан “e” харфи билан ёзса талоқ тушадими?
Ва алайкум ассалом! Мақсади “сен талоқсан” демоқчи бўлиб, “сан талeқ” деб ёзилган бўлса талоқ тушади. Масалан Зайд ўз аёлига «талоқ» сўзини тўғри талаффуз қилмай, «Бир талок», «Икки талок», «Уч талок» ёки «Тало», деса талоқ тушадими? Жавоб: «Баҳрур роиқ» китобининг соҳиби «талоқ» сўзини ўзгартириб талоқ қўйилса, талоқ тушиши ёки тушмаслиги тўғрисида қуйидагиларни айтганлар:
وَمِنْهُ الْأَلْفَاظُ الْمُصَحَّفَةُ وَهِيَ خَمْسَةٌ : تَلَاقٌ وَتَلَاغٌ وَطَلَاغٌ وَطَلَاك وَتَلَاك فَيَقَعُ قَضَاءً وَلَا يُصَدَّقُ إلَّا إذَا أَشْهَدَ عَلَى ذَلِكَ قَبْلَ التَّكَلُّمِ بِأَنْ قَالَ امْرَأَتِي تَطْلُبُ مِنِّي الطَّلَاقَ وَأَنَا لَا أُطَلِّقُ فَأَقُولُ هَذَا
«Талоқ лафзининг ўзгартирилган шакли талоқ тушадиган сўзлардандир. Улар бештадир: «Талақ», «талағ», «толағ», «толак», «талак». Қазоан булар билан талоқ воқе бўлади ва («Мен бу сўзлардан талоқни ирода қилмаган эдим», деса) тасдиқ қилинмайди. Лекин гапиришдан олдин аёлим мендан талоқни талаб қиляпти. Мен уни талоқ қилмайман ва (талоқ лафзини ўзгартириб) буларни айтаман, деб гувоҳ қилиб қўйса, («Талоқни ирода қилмаганман», деган гапи) тасдиқ қилинади» («Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ»).وَلَا فَرْقَ بَيْنَ الْعَالِمِ ، وَالْجَاهِلِ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى
«Бу сўзларни талаффуз қилиш билан талоқ тушишида олим билан жоҳилнинг фарқи йўқдир. Фатво шунгадир» («Баҳрур роиқ шарҳу канзуд дақоиқ»). Валлоҳу аълам!