Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тугри йулни курсатинг

00:00 / 22.06.2010 | eski savollar | 3519
Ассалому алийкум!Мухтарам Шайх хазратлари,Сизни маслахатингизга жуда мухтожмиз!Ахли аёлим билан турмуш курганимизга 3 йил булди. Аёлимда хомила булмагач докторлага муражаат килдим.текширувлар ва муолажардан сунг шу нарса маълум булдики.Аёлимда тугма касаллик,яъни тухумдонларда тухум хужайра кам булган экан.Бу тухум хужайралари яъни фоллекула лар тугаганидан сунг,аёлимда эрта климакс яъни хайз куриш тугаган экан. буни нотугри булса керак деб чет давлатларида хам текшириб курдим лекин уларда хам шу ташхис тасдикланди.Докторлар менга аёлим фарзанд куриши учун биргина йули бу бошка аёлни тухумидан чикадиган тухум хужайрани олиб пробиркада уни мени уругим билан уруглантириб сунг менинг хотинимга жойлашни таклиф килишди.Шу йул билан хомиладор булиш тугрими?Бу холатда никохимни саклашим учун нима йул тутганим маъкул?Ва агар мумкун булмаса, бу холатда нима йул тутганим тугри булади?Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

РОБИТАТУЛ ОЛАМИЛ ИСЛОМИЙ ҲУЗУРИДАГИ ИСЛОМ ФИҚҲИАКАДЕМИЯСИ ҚАРОРЛАРИУчинчи мажлис қарори:23 - 30 Рабийъус Соний 1400 ҳ.с.Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!Ислом Фиқҳи Академияси наслни чеклаш, одамларни алдаш учун наслни режага солиш деб аталаётган масалани кўриб чиқди.Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:Ислом шариати мусулмонлар наслини кўпайтириш ва таратишга тарғиб қилади, наслни буюк неъмат ва Аллоҳнинг бандаларига берган улуғ атоси деб эътибор қилади. Бу ҳақда Аллоҳнинг китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида кўплаб далиллар келгандир. Ўша далиллар наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш Аллоҳ яратган инсоний табиатга ҳамда Аллоҳ бандаларига рози бўлган ислом шариатига зид эканини таъкидлайди. Ана шуларни эътиборга олиб Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидагиларга қарор қилди:Наслни чеклаш мутлақо мумкин эмас. Агар очликдан хавфсираб ёки шариат эътибор қилмаган сабабларга биноан қилинадиган бўлса, ҳомилани ман қилиш ҳам жоиз эмас. Чунки Аллоҳ таоло ризқ берувчи зотдир. Ер юзидаги барча жониворларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир.Аммо алоҳида, зарар аниқ бўлган ҳолатларда, аёлнинг оддий ҳолда туға олмай унинг қорнини ёриб боласини олишга мажбур бўлинадиган ҳолатларда ҳомиладор бўлишни ортга сурадиган омилларни ишлатишга монеълик йўқ.Шунингдек, бошқа шаръий ва тиббий сабабларга кўра, онанинг ҳаёти хавф остида қоладиган бўлса, ишончли мусулмон табиблар қарори ила ҳомилани ман қилувчи ишлатилиши жоиздир.Аммо умумий равишда наслни чеклаш ва ҳомилани ман қилиш шариат бўйича жоиз эмас.Ислом Фиқҳи Академияси.СУНЪИЙ УРЧИТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРДАН КЎЧИРМА:«Оилали бўла туриб ҳомиладор бўлмаётган аёл ва унинг эрининг болага бўлган ҳожати шаръий ғараз деб эътибор қилинади. Улар ўзларини бу маънода даволатишлари мубоҳдир. Жумладан, сунъий урчитиш йўли билан ҳам.Эрнинг уруғлигини олиб унинг хотини бачадонига қўйиб урчитиш шариат бўйича жоиздир.Эру хотин икковларидан уруғликларини олиб найчада урчитиб сўнгра хотиннинг бачадонига солиб қўйиш ҳам шариат бўйича жоиздир.Бошқа услуб билан бўладиган сунъий урчитишнинг турлари мумкин эмас.Шу билан бирга, сунъий урчитишни амалга ошириш жараёнида Ислом шариати қоидаларига амал қилиш лозим. Иложи борича, муслима табиба даволанаётган аёлга қарасин.

Топ рейтинг www.uz Openstat