Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги пайтда дори фирмалари ўзини товарини ўтқазиш учун шифокорларга бориб уларни қандайдир маблағ билан гаплашиб, ўзининг дори дармонларини касалларга рeцeп асосида ёзишини айтишяпти. Натижада қиммат дори-дармонларни касаллар қийналиб олишмоқда. Ваҳонланки худди шунақа дори дармонларни арзонроқлариям бор, лeкин шифокорлар қиммат дориларни олишини шарт қилиб қўйишмоқда. Шундай тил бириктириб тадбиркорлик қилса дурустми?
Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَيْسَ مِنَّا مَنْ غَشَّ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ «Ким макр қилса, биздан эмасдир», дедилар». Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!