Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шифокорлар хақида

21:27 / 05.03.2018 | Bekhzod | 5981

Ассалому алайкум! Хозирги кунда шифокорга нисбатан инсонларда хурматсизлик авж олиб бормоқда, раҳмат ўрнига дўқ пўписа қилиш урфга айланиб бормоқда, гуруч курмаксиз бўлмайди, лекин битта ёмон шифокорни деб қолганларига хам хурматсизлик қилишларига чидаб бўлмайди. Сўрамоқчи бўлган саволим шуки шифокорни хурмат қилиш вожибми? Инсонларда шифокорларга нисбатан хурматни шакллантирадиган маълумотлар бериб борсангиз, зеро мехр кўзда дейишади, шифокорни хурмат қилса, шифокорнинг хам ўз касбига қизиқиши ва мехри ошади, хурматсизлик хеч қачон яхшиликка етакламайди, табиблар мақоми хақида аудио маърузани эшитиб кўрсангиз, бу маълумотлар тўғрими ёки нотўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда гуручдан кўра курмак кўпайиб кетиб қолди. Табобатнинг энг биринчи шартларидан бўлган “Ниятни тўғри қилиш” деган нарса топилмай қолди. Унинг ўрнига иқтисод асосий мақсад бўлди. Натижада касалликнинг томирини қирқиш ўрнига шохи қирқилмоқда, кўп ўринларда эса баргинигина тўкиб туриш мақсад бўлиб қолмоқда. Натижада беморлар катта маблағ сарфлаб, касалликни томирини қирқиб, буткул даволайдиган жойларга кетиб қолишмоқда. Бу ўринда ўшанча маблағ ва оворагарчиликларга, қисқа қилиб айтса исрофга ёки нияти бузулган шифокорлар ёки ўз фанини мутахассиси бўлмаган шифокорлар сабаб бўлишмоқда. Нияти тўғри ўз соҳасининг мутахассиси бўлган шикорлар ҳамиша иззатда, ҳалқимиз эъзозидалар. Иззатни талаб қилинмайди, балки унга эришилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat