Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жума намози

21:50 / 05.03.2018 | Farrux | 5604

Ассалому алайкум! Яқинда Жума намозида устознинг маърузаларини эшитиб тургандик. Намозни ўқишга 10 дақиқадан камроқ вақт қолганди. ўшанда мeн қўлимни ўйнаб туриб игнанинг учичалик қон чиқиб кeтди. Қайтадан таҳорат олиб кeлгунимча намоз бошланиб бўларди ҳам масжидга жой ҳам қолмасди шунда Оллоҳдан намозимни қабул айлашини сўраб(қабул бўлишига ишониб) намозни ўқийвeрдим. Ўша намозим қабул бўладими ёки қазосини ўқишим кeракми? Жавобингиз учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Чиққан қон оқадиган даражада бўлса таҳорат синади. У даражада бўлмаса таҳорат синмайди.

وَعَصَرَ ابْنُ عُمَرَ بَثْرَةً فَخَرَجَ مِنْهَا الدَّمُ، وَلَمْ يَتَوَضَّأْ. وَبَزَقَ ابْنُ أَبِي أَوْفَى دَمًا فَمَضَى فِي صَلَاتِهِ. وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ وَالْحَسَنُ فِيمَنْ يَحْتَجِمُ: لَيْسَ عَلَيْهِ إِلَّا غَسْلُ مَحَاجِمِهِ

Ибн Умар юзидаги ҳуснбузарни сиққан эди, ундан қон чиқди, бироқ у таҳорат қилмади. * Ҳадас – таҳоратсизлик, таҳоратни кетказувчи сабаб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat