Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хомиладор вақтда тахорат

15:32 / 31.08.2021 | Muha | 935

Ассалому алайкум! Ҳозирда 7 ойлик хомиладорлигим туфайли доимий ел келиб туради. Хаттоки бир намозга олган тахоратим шу намозни ўзига хам етмайди. Тахорат олаётган пайтимда хам хидсиз хаво чиқади. Қайта тахорат олмай ёки намозимда тахорат кетса хам ибодатни давом этиравераман, шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар бир намознинг вақти кириб чиқиб кетганча таҳорат олиб, ўша намознинг фарзинигина ўқиб олишга имконингиз бўлса, сиз таҳорат ила намоз ўқишингиз керак бўлади. Соҳиби узр ҳисобланмайсиз. Агар имкони бўлмаса, шаръий соҳиби узр бўласиз. Валлоҳу аълам! 

Соҳиби узрга тааллуқли ҳукмларни қўйидаги мақоладан ўқиб олишингиз мумкин:

https://fiqh.uz/maqola/586


Топ рейтинг www.uz Openstat