Ассалому алайкум! «Излаш хизмати»дан қидирдим, бермоқчи бўлган айни саволлар йўқ экан. Имом Заҳабийнинг « Гуноҳи кабиралар» (Таржимон: Дилмурод Қўшоқов, 2004-йилги нашр) ва Имом Шаъронийнинг «Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар» китобларини ўқисак бўладими?
Ва алайкум ассалом! Биз у китобларни араб тилидагиларини ўқиганмиз. Ишончли китоблар ҳисобланади. Таржималарини ўқимаганмиз. Валлоҳу аълам!