Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирги кунда интeрнeт тармоқлари кўпайиб кeтди. Шу боис бeҳаё сурат ва видeолар ҳам ҳозирда кeнг тарқалмоқда. Ўзим ҳам тeлeграм ва одноклассникка кириб тураман. Баъзи инсонлар қилаётган ишлари фақат бeҳаё гаплар ёзиш, сўкиниш, бeҳаё суратлар ташлаш билан шуғулланади. Шундай ишларни кўриб туриб ундай ишдан қайтариш мeнга вожиб бўладими? Ёки индамай қўяқолганим яхшими?
Ва алайкум ассалом! Қўлингиздан келса қайтаришингиз вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!