Ассалому алайкум! Зўр тв орқали бўлаётган “Борига барака” кўрсатувида уларнинг ҳисобига пул ташаш, ўйинда иштирок этиш, худди лотарея ҳукмидекми?
Ва алайкум ассалом! Кўпчилик ўртага пул тикиб улардан бири ютуқ соҳиби бўлиши қимор ҳисобланади. Шу шаклда бўлса, шаръан жоиз эмас. Гуноҳни гуноҳлигини билиб, нафсининг ёмонлигига кириб, рози бўлмай қилиш бошқа нарса, уни кулиб-кулиб қилиш бошқа нарса. Биринчиси гуноҳи кабира, иккинчиси ундан оғир гуноҳ. Валлоҳу аълам!