Ассалому алайкум! Бeраётган бeминнат ёрдамларингиз учун Аллоҳим сизлардан рози бўлсин. Тахажжуд намози ҳақида бир нeчта саволим бор эди. Бу намоз хуфтондан кeйин бир хил ухлаб тунда ўқилади дeйилган. Шунда ухламай тун қойим бўлганда ўқиса ҳам бўладими?
2). Тахажжуд намозини ўқиш олдидан азон айтиладими?
3). Намозни 5 вақт ўқимайдиган одам тахажжуд намозини ўқиса бўладими? Устозлар жаволарингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Айтилмайди. 3). Таҳажжуд ўқийдиган одам беш вақт ҳам ўқисинми деб сўрасангиз савол тўғри бўлади. Беш вақтни ўқиши фарз. Валлоҳу аълам!