Ассалому алайкум! Қиз бола юзидаги тукларни, мўйи бўлса мўйларини(қошга текизилмасдан) териши жоизми? Архивдаги жавобдан ўқидимки, айб бўлса терилади мазмунида. Айб деганда нимани тушунилади?
2). Бир киши рўзадор киши оғзини очиши учун бир пиёла сув ёки бошқа бир неъмат берса, шу неъмат билан рўзадор оғзини очса, рўзадор савобидан камаймаган ҳолда ўша кишига рўзадор савобичалик савоб етадими?
Ва алайкум ассалом! 1). Аёл кишида эркакларники каби соқол-мўлаб бўлиши айб ҳисобланади. Шунда уни бартараф қилиш жоиз. 2). Албатта берилади. Валлоҳу аълам!