Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаннатга тушиш

18:03 / 27.08.2021 | Feruza | 1370

Ассалому алайкум! Мен охиратхакида китоб ўқигандим. Унда ёзилишича 99 қисм дўзахга 1 қисм жаннатга кираркан. Бундан чиқди биз хам дўзахга кирамизми? Бизни амалимиз сахобаларники олдида хеч нарсаку, жаннатга кириш учун кўпроқ қандай амал қилиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадисдаги гапдан мурод, дўзах аҳли жаннат аҳлидан кўп бўлишидир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَوَّلُ مَنْ يُدْعَى يَوْمَ الْقِيَامَةِ آدَمُ، فَتَرَاءَى ذُرِّيَّتُهُ فَيُقَالُ: هَذَا أَبُوكُمْ آدَمُ. فَيَقُولُ: لَبَّيْكَ وَسَعْدَيْكَ. فَيَقُولُ: أَخْرِجْ بَعْثَ جَهَنَّمَ مِنْ ذُرِّيَّتِكَ. فَيَقُولُ: يَا رَبِّ، كَمْ أُخْرِجُ؟ فَيَقُولُ: أَخْرِجْ مِنْ كُلِّ مِائَةٍ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ». فَقَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، إِذَا أُخِذَ مِنَّا مِنْ كُلِّ مِائَةٍ تِسْعَةٌ وَتِسْعُونَ، فَمَاذَا يَبْقَى مِنَّا؟ قَالَ: «إِنَّ أُمَّتِي فِي الْأُمَمِ كَالشَّعَرَةِ الْبَيْضَاءِ فِي الثَّوْرِ الْأَسْوَدِ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат куни биринчи чақириладиган киши Одамдир. Зурриёти уни кўради ва уларга «Бу отангиз Одамдир», дейилади. У: «Лаббайка ва саъдайка (Лаббай, амрингга мунтазирман)», дейди. У Зот: «Зурриётингдан жаҳаннамга юбориладиганларни чиқар», дейди. У: «Қанчасини чиқарай?» дейди. У Зот: «Ҳар юзтадан тўқсон тўққизтани чиқар», дейди». Шунда: «Эй Аллоҳнинг Расули, ҳар юзтадан тўқсон тўққизтамиз олинса, биздан ким қолади?» дейишди. «Умматим бошқа умматлар ичида қора ҳўкиздаги оқ тукдек (озчилик)дир», дедилар».
Шундай экан мусулмон киши Аллоҳни амрига бўйсуниб, шариатга амал қилмоғи даркор бўлади. Ибодат ва яхши амалларда бардавом бўлиб, қайтарилган ишлардан узоқ юриши зарур бўлади. Аллоҳ барчамизнинг оқибатларимизни хайрли қилсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat