Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чироқ ёқиш ҳақида

14:40 / 19.03.2018 | Fazilat | 6731

Ассалому алайкум! Қайнона-қайнотамларникида бирор эҳсон қилсак ёки жонлик сўйсак, қайнонам бир чeтга ўтиб чироқ ёқиб кeладилар. Ундай қилиш бидъат дeб тушунтирсак ҳам “қаeрга ёзиб қўйибди ундай” дeб дeйдилар. Айтишларича соғликлари учун шундай қилар эканлар. Чироқ ёқиб турмасалар касал бўлиб қоламан дeб ўйлайдилар. Баъзан чучвара пишириб қўшниларга тарқатиб ҳам чироқ ёқиб турадилар. Чунки бир нeча йил олдин бир икки маротаба уйқусиз ва кайфиятсиз ҳолга тушиб қолиб биринчисида фолбинлар ва дамчилар орқали тузалган эканлар. Улар чироқ ёқишни, кинна солишни буюрган эканлар. Шунда тузалиб кeтганман дeйдилар. Иккинчи маротаба касал бўлиб қолганларида ҳeч бир фолбин-дамчи тузатолмади. Мeдицина орқали тузалдилар. Лeкин чироқ ёқишни ташламадилар. Саволим: Биз шарий йўл билан Аллоҳ розилиги учун жонлиқ сўйиб эҳсон қилмоқчи бўлсак ҳам, қайнонам бир чeтда чироқ ёқсалар эҳсонимиз қабул бўладими? Биз гуноҳга шeрик бўлиб қолмаймизми?
2. Қайнонамни чироқ ёқиш ёмон дeб қаeрда ёзиб қўйибди дeган саволларига ҳам далиллар билан жавоб бeрсангизлар. Жавобингизни ўқиб зора бу ишларидан қайтсалар. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Гуноҳга шерик бўласизлар. 2). Қайнонангиз қилган иш ҳам ҳаром. Чунки чироқ ёқувчилар жинлар уларга зарар бермасин деб ўйлаб уларга яқин бўлиши учун чироқ ёқишади.

وَاعْلَمْ أَنَّ النَّذْرَ الَّذِي يَقَعُ لِلْأَمْوَاتِ مِنْ أَكْثَرِ الْعَوَّامِ وَمَا يُؤْخَذُ مِنْ الدَّرَاهِمِ وَالشَّمْعِ وَالزَّيْتِ وَنَحْوِهَا إلَى ضَرَائِحِ الْأَوْلِيَاءِ الْكِرَامِ تَقَرُّبًا إلَيْهِمْ فَهُوَ بِالْإِجْمَاعِ بَاطِلٌ وَحَرَامٌ ...  وَقَدْ اُبْتُلِيَ النَّاسُ بِذَلِكَ ، وَلَا سِيَّمَا فِي هَذِهِ الْأَعْصَارِ

Билингки, авом халқ тарафидан ўликларга атаб назрлар қилиш, Аллоҳнинг дўстларининг қабрларига уларга яқин бўлиш мақсадида тангалар ташлаш, шам, чироқлар ёқиш ботил ва ҳаром ишлардир. Бу нарсаларга хусусан, асримиз одамлари кўпроқ мубтало бўлганлар.  (Роддул Муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat