Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яқинларимнинг ҳолати

12:34 / 25.02.2021 | Мавжуда Торамуродова | 1398

Ассалому алайкум! Кўп устозлардан эшитдим мусулмон одам гунохлари қанча бўлсаям жазосини олиб бўлгандан кейин жаннатга киради деб. Лекин саволим ўзимни ён атрофимлагиларни кўриб пайдо бўлди улар мусулмонман дейди лекин ширк амаларни кўп қилади, момоларни рухи қўлласин деб омин қилади яна сурпа янгилайман деб бахшилик қилади яна мусулмонман деб айтишади. Булар тавба қилмасдан оламдан ўтса булар абадий дўзохда қолишадими? Қариндошлар ёки танишлар йиғилиб қолганда ёки мошиндами узоқ йўлга чиққан пайтимизда дуо қилади ўша пайт охирида довуд пирлар қўлласин ёки момолар рухи қўлласин деб юборади. Шунда омин қилиб юборган бўлсам менхам ширк амал қилган бўлиб қоламанми? Бу ишга гувох бўлган пайтим бу ишлари нотўғрилигини ширк амал эканлигини айтмасам гунохкор бўмийманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба қилинг, уларга ҳам айтинг ва тушунтиринг. Тавба қилмай ўлиб кетишса мусулмонликда ўтмаган бўлишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat