Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар! Мен ҳозирда лицейда 2-чи курс ўқувчисиман. Хижобга кирмоқчиман. Аммо ўқув муассасаларида ўқитувчилар ўқув биноларига рўмолни ечиб киринглар дейишади. Шундай ҳолларда нима қилиш лозим? Юртимизда бундай ҳоллар учун қабул қилинган қарорлар мавжудми? Шу ҳақида маълумот берсангиз! Жавоб учун олдиндан катта раҳмат айтиб қоламан!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Қонуний ҳаққингиздан фойдаланинг. Мусулмонлар кўп яшайдиган жойда ўқув муассасаларнинг низоми ҳам ўқувчиларнинг виждон эркинликларига мувофиқ бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!