Ассалому алайкум! Устозлар, биз ўзбекларда саломлашиш қоидаси бор. Мени билишимча Ассалому алейкум дейилади, кўпчилик саломалекум деб саломлашишади.
Ва алайкум ассалом! Тўғри айтишга ҳаракат қилиш керак. Ҳозирча, шунисига ҳам шукур. سَلَامٌ عَلَيْكُمْ طِبْتُمْ فَادْخُلُوهَا خَالِدِينَ «Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолувчи бўлган ҳолингизда киринг!» – дедилар. (“Зумар” сураси) Валлоҳу аълам!