Луқмаси тоза бўлган одамлар ҳам хато қилиш бор. Луқманинг пок бўлиши жуда яхши нарса. Аммо хатолар фақат луқмага боғлиқ деган фикрга бориб қолмаслик керак. Хатолар билимсизликдан, эҳтиётсизликдан, бепарволикдан ва бошқа сабаблардан содир бўлиши мумкин.