Ассалому алайкум! Бизни уйимизи олдидан бир лўли аёл ўтиб кeтётган экан бизни уйимизи олдига кeлиб бизникини чақириб онамга сизни уйизда бир нима бор дeбди ва кириб ўхлов тахтани қўлига олиб мана бу eрни кавланг дeбди. шунда онам кавлаб у аёл онамга анавини олинг дeбди онам ўзи ушаб қўлида олибди очса оқ сурупга соч игна яна бир нималар ўралган экан. Кeйин уйга мeн кириб қолдим шунда у аёлга сиз қаeрдан буни билдиз дeдим. У аёл мeн бу илимни бўйнимга олганман дeди. Шунда мeн ишонмадим, шунақа ирим сиримларди таъсири борми?
Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда ҳар бир хонадонга кириб сизларга айтган ишни айтишмоқда. Ҳар куни сиз берган саволдан берилади. Уларни кўзбўямачи, каззоб эканлигида шак-шубҳа йўқ. У каби аёллар жинлар билан алоқа боғлашади. Жинларга дўст бўлгунича ҳар қандай шариатга зид, ширк ва куфр бўлган ишни қилишади. Бу шариатга хилоф иш. Уларнинг ҳаммаси жинлар билан ҳамкорлик қилишади. Улар ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкам бўлиб бориши, инсонлардаги Аллоҳга осийлик ҳамда нопокликни юқори даражасига кўтариш билан бўлади. Яъни ким қанча нопок бўлса, шунча жинлар билан қиладиган “ғаройиб” ишлари ортиб бораверади. 1-Аллоҳ таолони қўйиб боболарим ёки момоларим ёки одамларим ёки пирларим деб атаб олган жинларига қўй, товуқ каби жонворларни атаб сўйиш билан агар маккорроқ бўлса, бу жонворларни қайсидир валий зот деб танилган кишига атаб сўйиш билан бажартиради. 2-аёллар ҳайздан пок бўлганда ёки эркаклар жунуб ҳолатда бўлса ҳам ғусл қилмасдан “чилла” ўтказиб қўйиш билан бўлади. 3-ҳайз қони билан баъзи сураларни ёздиради. Боболарим ёки момоларим ёки одамларим ёки пирларим деб уларга атаб шам чироқ, пиликлар ёқиб, нарсалар аташни буюради. 4-“Бўйнизга олмасангиз ёки қўл олмасангиз бўлмайди” деб ғайб илмини даъво қилиш бўлган куфрга ҳамкорлик қилиш шартномасини туздиради. Энг нопокликда чўққига чиққанлари икки оёғи остида икки Қуръонни боғлаб ҳожатхонага кириш билан бўлади. Ундайларни ўзлари ҳам, уларга бораётганлар ҳам Аллоҳдан қўрқишлари ва тавба қилиб бу ишларини тезда ташлашлари керак. Валлоҳу аълам!