Ассалому алайкум! «Тазкиротул авлиё» китобини ўқиш дурустми? Бу китобда Ҳасан Басрий ва яна бир аёлнинг сув устида ва ҳавода муаллақ ҳолатда намоз ўқигани ҳақида маълумотлар бор экан. Бунга ишонса бўладими? Олдиндан раҳмат
Ва алайкум ассалом! Аслида бу мусулмондан ажабланадиган нарса эмас. Чунки қанча-қанча ҳашорат ва жонворлар ҳам ҳавода муаллақ тура олишади. Қолаверса уларнинг бу ишлари улуғликнинг асосий мезони эмас. Асосий мезон шариат аҳкомларига тўлиқ амал қила олишларидир. Улар қилчалик ҳам шариатдан ташқарига чиққан эмаслар. Руҳий тарбия устозлари эканликлари шак-шубҳасиздир. Чунки улар Алий розияллоҳу анҳу ва бошқа бир қанча саҳобаларнинг тан олинган шогирдлари ҳисобланишади. Валлоҳу аълам!