Ассалому алайкум! Бир аробийга: «Роббингга чиройли дуо қила оласанми?» дейишди. «Ҳа», деди у. «Қани, дуо қил-чи?» дейишди. «Аллоҳим! 37 Сўрамасак ҳам бизга Ислом неъматини ато қилдинг. Энди сўраганимиздан – жаннатдан бизни маҳрум қилма!» деди у. 37 нима?
Ва алайкум ассалом! Дуонинг матнида у 37 рақами йўқ экан. У рақам орага тушиб қолган. Валлоҳу аълам!