Ассалому алайкум! Мeни ўнг оёғим бироз куйган. Врач сув тeккизмаслик кeрак дeди. Шундай ҳолда қандай ғусл қилиш жоиз? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Оёғингизни кўтариб устингиздан сув қуясиз. Оёққа сув тегмаслик учун устига салафан ташлаб олсангиз бўлди. Агар куйган жойнинг ўзига масҳ тортиш зарар қилмаса масҳ тортасиз, агар зарар қилса салафанни устидан масҳ тортиб қўяверасиз. Валлоҳу аълам!