Ассалому алайкум! Бир инсонни биламан. У эрталабки таҳорат олгани бўйича кечгача беш вақт номоз ўқийди. Яна бир жихати у инсон ирим сиримларга жуда ишонади. Номозни жуда қисқа ўқийди. Бу ишлар қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Бир таҳорат билан беш вақт намозни ўқиш жоиз. Қолганларини шариат оқламайди. Намозини вақтида адо қилаётгани ҳам катта гап.