Ассалому алайкум! Ҳозирда Кола ВА пепсиларни чет элда ЛГБТ ни реклама қиляпти деб хабарлар тарқалди. Биз ҳозир юртимизда сотилаётган ушбу ичимликларни ичсак ва савдода сотсак бўладими ёки мумкин эмасми? Баъзилар ичиш мумкин эмас дейишяпти. Илтимос шунга ойдинлик киритиб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплар аввалдан ҳам янграб келган. Ҳозирги кунда бу каби фисқ ва фужурни қўллаб қувватламайдиган ширкат ва фирмалар деярли қолмаган. Шариатни мезони бу борада фиқҳий нуқтаи назардан асли мубоҳ бўлган нарсани истемол қилиш ҳам мубоҳ бўлади. Яъни таркиби ҳалол бўлган нарсани ҳаром деб бўлмайди. Тақво қилиб истемол қилмаслик ҳар бир кишининг шахсий ташаббуси бўлади. Валлоҳу аълам!