Ваалайкум ассалом! Бундай қилиш жоиз эмас. Сиз билан биз қарз бериш қанчалар улкан савобли амал эканлигини унутиб қўйдик. Савобли ишда ҳаражат бўлиши тайин. Шунинг учун ишончли бир нарсани берсин. Масалан сўми бор одам доллар сотиб олиб доллар берсин. Қайтариб олишда доллар ўта даражада қимматлаб кетса, инсоф билан қарзини бир қисмини кечиб юбориши мумкин. Бераётган сўмим шунча доллар экан ҳам деманг. Доллар сотиб олиб қўлига беринг. Валлоҳу аълам!