Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўртадаги воситачилик

14:29 / 18.07.2021 | Ўткир | 1028

Ассалому алайкум! Яқинда менинг бир дўстим яхшигина даромадли иш таклиф этди. Яъни мен унга бизнесини юритиш учун инвестор топиб беришим керак. Инвестор бор. Инвестиция қилинадиган пулдан мўмайгина даромад олса бўлади. Инвестор ҳам бунга рози. Ўртада ҳатто даромаднинг бир қисмига мени ҳам шерик қилишмоқчи. Лекин мен у ерда умуман ҳеч қандай вазифа бажармайман. Мени қийнаётган масала шуки, менга таклиф қилинган даромаддан улуш ҳалолми ёки ҳаромми? Ҳар иккала томон ҳам мени даромадга шерик бўлишимга чин кўнгилдан рози. Масаланинг асосий томони хавф-хатардир. Яъни фойда олмаслик ёки зарар кўришлик хавфи асосан инвестор ва маҳсулот олиб келаётган одамга тушади. Менга ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Мен ўз билганимча бу иш менга ҳалол эмас деб жавоб бердим. Лекин қисташяпти. Мен шу ишга қўшилсам ва даромадга шерик бўлсам ҳалолми ёки ҳаромми? Агар ҳаром бўлса қандай йўл тутсам ҳалол бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз томондан ҳам бирор зоминлик(риск) бўлсин. Ёки ўзингизни пулингиз билан қўшилинг ёки инвестордан қарз олиб қўшилинг. Шунда қўшган ҳиссангизга қараб даромаддан олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat