Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ухлашдан олдин

13:52 / 13.04.2018 | Diyor | 32050
Ассалому алайкум! Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам айтадилар: <<Кимки ушбу дуо (истиғфор)ни ётоғига кирган вақт уч маротаба ўқиса, денгизнинг кўпиклари қадар, чўлдаги зарралар қадар, дарахт япроқлари қадар ёки дунёдаги барча кунлар қадар кўп гунохи бўлса хам Аллоҳ таоло афв этади>>. <<Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла хувал Хайял Қойюма ва атубу илайх>>. Ушбу дуони ўқисак барча гуноҳларимиз афв этиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қуйидагича ҳадис бор. 

عَنْ زَيْدٍ مَوْلَى النَّبِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ اسْتَغْفَرَ اللهَ الَّذِي لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيَّ الْقَيُّومَ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ، غُفِرَ لَهُ وَإِنْ كَانَ فَرَّ مِنَ الزَّحْفِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: مَنْ اسْتَغْفَرَ اللهَ الْعَظِيمَ  

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким «астағфируллоҳаллази ла илааҳа илла ҳувал ҳайюл қайюм ва атубу илайҳи» деса, у мағфират қилинур, гарчи жангдан қочган бўлса ҳам», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизийнинг лафзида:
«Ким улуғ Аллоҳга истиғфор айтса» дейилган.
Дуонинг маъноси: «Буюк Аллоҳга, Ундан ўзга ибодатга сазовор зот бўлмаган, тирик ва ўта қоим бўлган Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat