Ассалому алайкум! Бизнинг оилавий дўконимиз бор. 1) Мен шу оила аъзоси сифатида шу дўконнинг ёпилиб кетиши учун дуо қилсам бўладими? Сабаби у жойда спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланилади бу эса менга умуман ёқмайди, жахлим чиқади. 2) Баъзида отам ёки бувам дўконда ишлашимни сўрашади уларга рад жавобини берсам бўладими? 3) "Исми Аъзам" дуоси ҳақида маълумот берсангиз...
– Ва алайкум ассалом! 1). Дуо ҳам қилинг. Оила бошлиғига сўзи ўтадиган кишилар орқали ҳаром нарсалар савдосини тўхтаттиришга ҳаракат ҳам қилинг.
2). Албатта. Ҳаром молларни сотиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
3). Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг: