Ваалайкум ассалом! Аҳли байтнинг икки хил маъноси бор. Луғатда ҳамманинг оила аъзолари у учун аҳли байт ҳисобланади. Шаръий истилоҳда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларига айтилади. Шунинг учун аҳли байт сўзини ишлатишда ҳеч қандай зарар йўқ. Валлоҳу аълам!