Ассалому алайкум! Мени бурним синган шунга бурнимга сув торта олмайман юзимни юва олмайман таҳорат олаолмайман сажда қила олмайман қандай намоз ўқисам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бурун синиб сув торта олмасангиз таҳоратда бурунга сув тортманг. Юзни ювишда юзингизда гипс бўлса юва оладиган жойларини ювасиз қолган жойларига гипсни устига масҳ тортасиз. Сажда қилолмасангиз ўтириб саждани ишора билан қиласиз. Намозларни ўз вақтида ўқишни биз ва сизни йўқдан бор қилган ва хоҳлаганида бордан йўқ қилиб қўйишга ҳам қодир бўлган Аллоҳ буюрган. Намозга ҳеч қандай ҳолатда узр йўқ. Валлоҳу аълам!