Ассаламу алайкум Шайх хазратлари дискларда ёзилган Кориларнинг тиловатида сажда оятларини эшитган одамга сажда килиш вожибми? Бе тахорат хадис ва оятлани компютер оркали укиса буладими? ислом.уз сайтидаги барча малумотлар сизнинг бошчилигизга ёзилганми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Овоз ёзиш асбобларидан қироат эшитганда сажда қилиш ҳақида икки хил гап бор. Сажда қилган афзал. Компютердаги оят ва ҳадисларни тоҳаратсиз ўқиса, савоб кам бўлади. Сайтдаги барча маълумотлар менинг бошчилигимда ёзилган эмас.