Ассалому алейкум! Аёлим билан ўртамизда совуқчилик тушиб қолди. Шу туфайли онам бу аёлинг билан яшайсанми энди деганларида йўқ демадиму лекин товуш орқали йўқ дегандек қилдим(талоқни ният қилмаганман). Ва эртасига яна шу муаммо билан онам насиҳат қилиб қаттиқ гапиргандилар ачиқ қилиб икки марта яшамайман у билан дедим(ниятим талоқ эмас эди, ниятим бу уйда бирга яшамайман онасини уйида яшайверсин деган маънода айтгандим). Чунки онасини соғиниб уйимга бораман деяверганидан муаммо чиққан эди. Энди шу гапларим орқали талоқ тушганми ёки тушмаганми?
– Ва алайкум ассалом! Талоқ музокараси пайтида "У билан яшамайман" деган бўлсангиз 1 талоқ тушган. Валлоҳу аълам!