Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Номази намоз булмайдими?

00:00 / 03.08.2010 | eski savollar | 2016
Ассаламу аълайкум Шайх хазратлари, Аллох таола сизни исломга килаётган улкан хиссаларингиздан рози булсан ва неъматлантирсин.Ишозат этсангиз саволларим бор эди.1. Мен иложи борича намозларимни ишдан сунг Махалламиздаги масжидида укишга харакат киламан, лекин эшитишимча арабча «з», «с», «айн» хамда бошка харфларини фарклолмайдиган, чикаролмайдиган иймомга била туриб эргашса намози намоз булмас экан. Иймомларимиз бирхилгиси кироат билан хамма харфларни тугри чикарди бирхилгиларининг ёшлари улуг уларга бошка илмлирок киши иймом булсин дегани хали ёшимиз кичик ва одобсизлик килган буламиз. Масжидга яхши ният килиб борамиз. Устоз сиз кандай йул курсатасиз шундай холларда намозимизни бошка укишимиз керак буладими, зеро сизни айтганингиз албатта биз учун тугрирок.2. Иккинчи саволим ота-онам жамоат намозига чикишимга ва намоздан ташкари холларда дуппи кийишимга оз-моз каршилик билдиришмокда, ота-онамга хазиломуз гапириб уз билганимни киламан, лекин кунгил гаш. Шундай холларда кандай йул тутганим афзалрок. Устоз вактингизни олсамда саволимга иложи булса жавобни батафсилрок берсангиз, сизнинг жавобингиз билан калбимда гилла - гашсиз килаётган амалларимда иншааллох собир булар эдим Аллох рози булсин…

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Агар сиз айтгандай бўлса, бошқа ўқиш керак бўлади.2. Ота-онангиз ноҳақлар. Барибир уларнинг ҳурматларини қилиб, дийнга тўғри келмайдиган талабларини қилманг.

Топ рейтинг www.uz Openstat