Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ Ҳазрат!Устоз бермоқчи бўлган саволимга олдин жавоб берилганмикин деб "қидириш" хизматидан изладим лекин тополмадим. Шунинг учун бу саволни беришга жазм қилдим. Устоз яқинда аҳли оилам билан кийим олиш учун Тошкентнинг Чилонзор кийим бозори(Ипподром)га борган эдик, ва у ерда кўпгина эркаклар бемалол уялмасдан аёлларнинг ич кийимини сотиб ўтирганининг гувоҳи бўлдим . Жуда ўнғайсиз ҳолатга тушдим, аёл кишининг ўз ич кийимини эркакдан сотиб олишини тасаввур қилишнинг ўзи уятку. Устоз, умуман олганда аёл киши фақат аёллар учун керак бўладиган нарсалар ва ҳар қандай кийимни (ич кийим, қишки кийимлар ва бошқ.) эркаклардан сотиб олиши жоизми?Ва эркаклар бу каби нарсалар билан савдо қилиши тўғрими? Ёки аёл сотувчини топиб (дидига тўғри келмаса ҳам) ўшандан олиши шартми ? Устоз саволимда хатолик ёки бошқа камчиликлар бўлса узр сўрайман. Ассалому алайкум раҳматуллоҳу ва баракотуҳ!Аллоҳ умрингизни узоқ, илмингизни янада зиёда қилсин Омийн!