Ассалому Алайкум, Шайҳ Хазратлари! Сизни кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этаман ва мен билан юз бераётган жудаям бир хунук ҳолатни сизга баён қилиб бермоқчиман. Ҳар йили Рамазон ойини интқилик билан кутаман, ойлар ичида энг яҳши курган ойим ҳам Рамазон ойи лекин кеча кечқурун яни рамазон ойидан бир кун олдин онам менга отанг сени руза тутмасин дивотти деб айтиб қолдила. Ота онамни бундай дейишларига 1 сабаб ёшимга ва буйимга нисбатан огирлигим камроқ яни жуда ҳам озгинман лекин согломман, узимни жудаям яҳши ҳис қиламан, саломатлигимдан умуман нолимайман Аллоҳга шукр. 2 сабаб эса фарзанд талабмиз. Онамга яҳшилаб тушунтиришга ҳаракат қилдим фойдаси булмади шундан кейин ҳоп тутмийман диб қуйдим, лекин эрталаб узимни ётогимда беркитиб руза тутдим. Ишга кетаётганимда онам атайин кутиб утирган эканлар мени чой ичишимни, чой ичмаганимдан руза тутганимни билиб мени уришиб кетдилар. Узимни босиб огирлик билан чиройлик қилиб тушунтиришга ҳаракат қилмай фойдаси булмади. Санга руза кереми бола кереми, узини узин қийнавоссан, фарзандсизлигинг ҳақида қайгурмийсан, ман сандан розимасаман, бир умр косен оқармийди, ота онени норози қилиб тутганинг учун рузанг ҳам қабул булмайди диб йиглаб қаргаб қолдила орқамдан. Хазрат ёнимдаги ҳамкасбларимдан уялиб узимни зурга йигидан тийиб ёзвомман сизга. Ҳаммасидан ҳам огир ботаётгани онам була туриб мени тушунмаганлари, шунча гапларидан кейин ҳам яҳши гапириб тушунтиришга ҳаракат қилдим, бошқа нима иш буюрсез қиламан фақат руза тутма димен дидим фойдаси бумади санга руза кере, ҳайит кере бола керемас, юрвур шунақа қилиб деб йиглаб уришиб ташадила. Уйланганимга 3 ойдан сунг 2 йил булади, 1 фарзандимиз 2 ойлигида тушиб қолган, бунга ҳам 1 йилдан ошди, ҳозир Аллоҳдан фарзанд беришини сураб аёлим билан дуо қилиб турибмиз. Хазрат мен қилган ишимни тугри деб биламан ва ота онамни қаршиликларига қарамасдан рузани оҳиригача тутмоқчиман чунки "Аллоҳга ма'сият буладиган ишда бандага итоат юқ" тугрими? Хазрат Сиздан ота-онам ҳақларига Аллоҳ уларни ҳидоятга бошлашини сураб ва аёлим билан мени ҳаққимга солиҳ ва солиҳа фарзандлар ато этишини сураб дуо қилсангиз. Қилаётган ҳайрли ишларингизни Аллоҳ давомли қилсин. Умрингизни узоқ қилсин. Узи Сизни Уз паҳоҳида асрасин. Аллоҳ Сиздан рози булсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳамма нарсани тўғри тушунар экансиз. Баракаллоҳ! Ўзингиз ёзган ҳадисга амал қилинг. Агар ота-онангиз сал бўлса ҳам дийнда хабардор бўлганларига бу гапларни мутлақо оғизларига олмас эдилар.