Ваалайкум ассалом! Шариатмизда ҳар бир нарсани қадрини билиш, мартабасини ўз ўрнига қўйиш, пастга ҳам туширмаслик, баландга ҳам кўтармаслик таъкидланган. Аслида жума куни рўза тутиш жоиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ жума кунида рўза ҳам тутганлар, лекин савоби кўп бўлади деган мақсадда рўза тутишга жума кунини тайин қилиб олиш макруҳ, жоиз эмас. Бундай қилиш бидъат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!