Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яна қайта ҳижоб ўраш

15:44 / 10.05.2018 | Durdona | 3311
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мени бир нарса жуда қийнейди. Аллоҳга шкур 10 ёшимдан намозларимни Аллоҳ қодир қилганича ўқийман рўза тутаман. Қишлоқ жойда турганимиз учунми ўша пайтта ҳижоб кийганларга жуда қаттиқ муносабатта бўлишарди ҳатто опамни ҳижобдалиги учун мактабга ҳам кирғазишмасди. ҳатто уйимизга мактаб деректори маҳалла оқсоқоли келиб адамга агар қизингни рўмолини ечтирмасен сани терорист деб ёзиб берамиз дейишган. Шу сабабли адам манга ибодатини тўлиқ қил қизим лекин ҳижоб киймай қўяқол деган. Шундан ман ҳижоб киймай юришга ўрганиб қоганман. Ҳозир 21 ёшдаман 1 та қизим бор. Аллоҳга шукур эрим ҳам иймонли киши. Саволим шуки қандай ҳижобга кирсам бўлади? Қандай дуоларни ўқисам Аллоҳим менга иймонимни мустаҳкамлашимга ва ҳижоб кийишимга ёрдам беради?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аллоҳ сизни қалбингизга Ўзи рози бўладиган ишни солибди. Буни асло кечиктирманг. Ҳамма вақт “Эй қалбларни бурувчи Зот қалбимни дининг ва тоатингда мустаҳкам қил” деб дуода бўлинг. Шайтон инсонни Аллоҳнинг тоатидан қайтариш учун баъзи бир кишиларни ишга ёллайди. Улар мансаби, обрў, маош каби ўткинчи нарсаларга охиратларини сотиб қўядилар. Сиз айтганингиздек терорист деб туҳмат қилишдан ҳам қайтишмайди. Аллоҳ эса уларга токи тавба қилсинлар деб муҳлат беради. Буни тушунганлар ўзларини ва зурриёдларини лаънатдан сақлаб қоладилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat