- Шариатда йўқ нарсани қилгандан кейин яна нима керак. Бу жуда ҳам катта гуноҳ. Ваҳий фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тушган. Ким менга ваҳий орқали билим келмоқда деса, пайғабарлик даъво қилган бўлади. У аёл қилаётган барча ишлар ношаръийдир. Бу залолатдир. Унга мутлақо яқин бориб бўлмайдир.