Ваалайкум ассалом! Ота-она учун намоз ўқилмайди. Ҳар бир киши зиммасига фарз бўлган намозларни ўзи ўқиши керак. Ота-она вафотларидан кейин фарзандларнинг вазифаси уларни қолдирган намоз ва рўзаларини фидясини бериш. Нафл намозни Аллоҳ учун ўқиб, савобини бағишласа бўлади. Валлоҳу аълам!