Ассалому алайкум! Устозлар, муборак рамозон ойи келди Алҳамдулиллаҳ. Мен 2 кун қазо рўзаларимни тутгандим 1 кун тутганимда бошим қаттиқ оғриб қайт қилдим. 2-кун ҳам қайт қилмаслик учун ўзимни зўрға тутиб юрдим ойим рўза тутмайсан деяптилар ҳар йил ойим рўза тутмайсан деб кўп урушадилар. Шундаям тутаман, ўткан йил ҳам беркитиб тутдим, лекин ойим мени норози қилиб тутган рўзангда савобга эришмийсан деяптилар. Жуда озғин бўлганим учун рўза тутсам қаттиқ сиқиладилар.
1). Мен хато қиляпманми ойимни ҳафа қилиб рўза тутиб.
2). Бу йил рўза тутсам ўзимга жабр қилган ҳисобланмайманми? Рўза тутган куним касал бўлиб ётиб қоляпман, лекин шундай муборак ойда ҳамма мусулмонлар қувониб рўза тутсаю мен оғзим очиқ ҳолда ўтказишни ҳоҳламаяпман. Нима қилсам бўлади? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчамизга куч қувват берсин.