Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авратга сув кирса

15:07 / 26.06.2023 | أنزور | 674

Ассалому алайкум! Инсон кичик ҳожат қилгандан кейин, олди авратини сув билан ювганда, авратга сув кирса унинг рўзаси очиладими, китоблардан қидириб кўрсам фақат орқа авратга сув кириб кетса рўза очилиши ҳақида ёзилган эди, агар олди аврат сув билан ювганда сув кириб очилиб кетса, кичик ҳожатдан кейин нима қилиш керак бўлади, фақат қоғоз билан тозалаб қўйиш керак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! САВОЛ: Аёл киши рўзадор ҳолатида гениколог текширувидан ўтса бўладими?
ЖАВОБ: Аёл кишининг жинсий аъзосига намланган ҳолдаги бирор нарсани кириши билан рўзаси очилади.

أَدْخَلَ أُصْبُعَهُ الْيَابِسَةَ فِيهِ أَيْ دُبُرِهِ أَوْ فَرْجِهَا وَلَوْ مُبْتَلَّةً فَسَدَ ، وَلَوْ أَدْخَلَتْ قُطْنَةً إنْ غَابَتْ فَسَدَ وَإِنْ بَقِيَ طَرَفُهَا فِي فَرْجِهَا الْخَارِجِ لَا

Рўзадор аёл олд ёки орт жинсий аъзосига бармоғини киргизиши билан рўзаси очилмайди, ҳўл бармоғини киргизиши билан эса рўзаси очилади. Шунингдек қуруқ бармоғини ҳаммасини ёки баъзи қисмини киргизиб, ташқарига чиқариб сўнг яна қайта киргизиши билан ҳам рўза очилади. Агар олд жинсий аъзосига қуруқ пахта ёки шу каби воситаларни киргизса ва унинг бир учи ташқарида қолса рўзаси очилмайди. Бутунлай ичкарига киргизиб юборса, рўзаси очилади. (Роддул Муҳтор).
САВОЛ: Аёл киши қомати баробарича сувни кечиб ўтиши натижасида рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: Одатий йўллардан ичкарига сув киргани аниқ бўлмаса рўзаси очилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat