Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шаръий хийла эмасми?

14:22 / 23.05.2018 | Umidvor banda | 1800
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, агар тўғри тушунган бўлсам хар қандай фойда келтирувчи қарз рибо эканини биламан. Насия савдо ҳақида хам кўпчиликда маълумот бор. Кўпчилик савдогарлар нақдга 100 сўм фойда қўйса, насияга 150 сўм фойда кўйиб сотади. Баъзи савдогарлар кўпроқ фойда кўриш мақсадида нақдидан кўра кўпроқ насия савдога қизиқиб қолган валлоҳу аълам. Қарз олмоқчи бўлган одам рибодан қочиш мақсадида насияга бирор нарса сотиб олади. Ўша сотиб олган нарсасини нақд пулга сотиб бошқа ишга сарфлайди. Баъзи холларда сотувчи хам бу нарсадан хабардор бўлади. Бу нарса шаръий хийла бўлиб қолмайдими. Савол нотўғри бўлса узр. Жавоб учун аввалдан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Буни шариатимизда таварруқ, яъни пулни қўлга киритиш муомаласи дейилади. Таварруқ ҳақида сиз каби фикрларни билдирган уламлар кўп бўлган. Хулоса ўша олган нарсасини олувчи сотувчининг ўзига қайтариб сотиши жоиз эмас. Учинчи шахсга сотиши жоиз деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat