Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдода шерикчилик ҳақида

14:44 / 23.02.2016 | eski savollar | 2889

Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Бир жияним ишсиз, унга бир савдога пул бeрсам ва унинг ўзи товар олиб кeлиб, сотиб, фақат ўзи ишласа. Мeн пул бeриб қўйиб, хизматларига аралашмасам ва ўртадаги фойдани тeнг иккига бўлишга ҳақли бўламизми? Илтимос устозлар, шу масалани шаръан жоиз тарафларини кўрсатинглар. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сиз айтган иш юритишни музораба дейилади. Бунда бир киши тарафдан маблағ, иккинчи тарафдан иш бўлади. Фойда келишувга мувофиқ фоизларга бўлади. Масалан : 50/50, 60/40 каби. Иш юритувчи ножўя ҳаракат қилмасидан зарарга кетилса, маблағ берган пулига иш юритувчи қилган ишига куяди. Зарар ҳам тенг шерик деган шартнома бекор ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat