Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қарзни қайтаролмаслик

00:00 / 03.09.2010 | eski savollar | 2152
Асаламу алайкум СҲАЙҲ жаноблари сизга бир кичик саволим бор саволим шундан иборатки мен мошинам бор эди уни ремо'нт қилиш керак эди менда маблаг' ё'қ эди акам устага берди барибр ва мен то'лайман деди. ремо'нтдан чиқди ремо'нт акамни ко'нглидак бо'мади шунинг учун пулни бермади ва мен устага имконим бо'лса о'зим қилиб берарман дедим амо о'зидан ва оиламдан ортмади пулни бера олмаслигим мени гуноҳга қо'ядими ёки бу пулни бериш акамни қарзими. Уста о'з ҳақини мендан талаб қилади мени мошинам бо'лгани учун мен қандай ё'л тутишим керак. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз айтган ҳолатда устанинг ҳақини акангиз тўлаши керак. Чунки, акангиз, сен машинангни устага беравер, ҳақини мен тўлайман, демаганида машинани устага бермас эдингиз. Бу ҳақда катта уламоларқуйидагиларни айтганлар:“Ваъда берувчи ваъдага хилоф қилса ва шунда ваъда қилинган тарафга молиявий зарар етса, ваъда берувчи етган молиявий зарарни тўлайди. Бу ҳақда Қурофий “Ал-фуруқ” деган китобида айтади:“Саҳнун айтади: “Ваъда туфайли лозим бўладиган нарса, қуйидагиларга ўхшаш гапларда бўлади: “Ҳовлингни бузавер, уни қайта қуришга мен пулини қарзга бераман” ёки “Ҳажга боравер, пулини мен қазга бераман” ёки “нарсани сотиб олавер, пулини бериб тураман” ёки “уйланавер, мен қарз бераман”. Шу каби ҳолатларда вафо қилиш вожибдир. Чунки шу ваъда туфайли ҳалиги одамни маъсулиятига киритиб қўйдинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat