Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни ётиб ўқигувчининг тахорати

15:12 / 31.05.2018 | ильяс элибоев | 2082
Ассалому алайкум! Тик-туриб ёки ўтириб намоз ўқолмайдиган одам ётиб ўқисин деган гапни биламиз. Савол; ётиб ўқидиган одамди тахорат олиши қандай бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Бирортаси таҳорат қилдириб қўя оладиган бўлса таҳорат қилдириб қўяди. Агар таҳорат қилдирадиган одам бўлмаса ётган жойида таяммум қилади. Бу ерда асосий муаммо ётган инсоннинг бавл ёки ҳожат қилганида истинжо қилдириш бўлиши мумкин. Эркак киши бўлса аёли, аёл киши бўлса эри қўлига қшлқоп кийиб авратини ювиб қўйиши мумкин. Улар бўлмаган ҳолатда ўшандай ювмасдан намозини ўқийверади. Баъзилар кўнглим бўлмаяпти деб Аллоҳ таоло фарз қилган намозни қолдиришади. Бу узрга кирмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat