Ассалому алайкум! Ёз кунлари маййит етти кунлар ичида топилган ва жаноза намози ўқилмай кўмилган. Жаноза намози ўқилиши учун маййит холати қандай бўлиши керак?
Ва алайкум ассалом! Намоз ўқилмай дафн қилинган кимсага титилгани гумон қилинмаса, намоз ўқилади. Агар бир одамни жанозасини ўқимай дафн қилинган бўлса, чириш бошланмаган ҳолатда қабри устидан жаноза ўқилади. ("Кифоя" китобидан). Бу жараённи тиббиёт мутахассисларидан ҳам сўралади. Чириш бошланган бўлса унга жаноза ўқилмайди. Валлоҳу аълам!