Ассалому алайкум! http://savollar.islom.uz/s/5917 Қуйидаги саволдаги жавобни изоҳлаб бера оласизми? Ухлаб қолиб ният, овқат емай ният қилиб юрган рўзаларни кейин қазосини тутиб бериш керак бўладими? Бунинг сабаби нима? "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: - Кеч ўйғонган одам, ният қилиб қўяверади. Бирор нарса эса ёки ичса рўзаси очилади. Ўша куни рўза тутгандек юриб, кейин қазосини тутади."
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ухлаб қолган одам еб ичмасдан ният қилган бўлса ўша кунги рўзаси рўза бўлади. Еб ичган бўлса рўзани ҳурматини қилиб ўзини рўза тутган ўхшатиб юради. Еб ичиб қўйгани учун ўша куннинг қазосини тутиб беради. Валлоҳу аълам!