Ассалому алайкум! Ёшим 17да, 2-3 йиллар аввал қўл зиноси қилиб юрардим, ўша вақт Аллоҳга, бошқа бу ишни қилмайман деб айтган эдим, лекин у вадамни бузиб қўйдим. 1. Мискинларни тўйдиришга қодир эмасман, ўрнига 3 кун рўза тудиб берсам бўладими? 2. Вадамни бузганимдан сўнг ўша иш қайтарилгани учун ҳар бирига алоҳида тутишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар қасамни ният қилган бўлсангиз, уни бузганингиз учун каффорот вожиб. 10 та мискинни тўйдириш ёки кийинтиришга қодир бўлмасангиз унинг ўрнига 3 кун рўза тутишингиз жоиз. Агар қасамни ирода қилмаган бўлсангиз каффорот лозим эмас.
2). Битта каффорот кифоя. Валлоҳу аълам!