Ваалайкум ассалом! Шубҳа билан рўза очилмайди. Шариатда “Ал яқийн лаа язуулу бишшакк” деган қоида бор. Яъни аниқ пок нарса шубҳа билан нопокка айланмайди. Қолган нарсаларни ҳам шу қоидага солинаверади. Масалан таҳорати аниқ бор инсон таҳорати кетган ёки кетмаганида шубҳа қилиб қолса шакк билан таҳорат кетмайди. Сизни ғолиби гумонингиз ютиб юборганингизга бўлса қазосини тутинг. Валлоҳу аълам!