Ваалайкум ассалом! Тампон икки қисмга бўлинади. Қин ичига субҳи киришдан аввал тиқиб олинадиган бўлса рўза бузилмайди. Қин ташқарисига ишлатиладигани асло бузмайди. Рўзадор аёл қуруқ ҳолатида киргизиб олишининг ҳам зарари йўқ. Мабодо киригазиб қайта чиқариб хўл ҳолатида қайта киргизса ёки ташқаридан бирор нарса билан хўллаб киргизса рўза очилади. Бунга далил фуқаҳолар “Инсон рўзадор ҳолатида қуруқ бармоғини жинсий йўлиги киргизса рўзаси очилмайди. Аммо хўл ҳолатда киргазса ёки қуруқ ҳолатда киргизиб қайта чиқариб хўлланган ҳолатида киргизса рўзаси очилади” деганлар. Мабодо рўзадор киши ёки аёл свеча каби нарсаларни жинсий аъзоларига киргазса рўзаси очилади. Чунки у бармоқ каби ортга қайтариб чиқариб оладиган нарса эмас. Тампонда эса бармоқ каби қайтариб чиқариб олиш хусусияти бор. Шунинг учун қуруқ ҳолатда солинса бузмайди. Валлоҳу аълам!