Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат рўзаси ҳақида саволларим

08:15 / 09.06.2018 | Дилдорахон | 4067
Ассалому алайкум! 1. Қазо вожиб бўлган рўзани хар ойда 3 ёки 10 кундан бўлиб-бўлиб тутса бўлади, деб ўқидим, хато тушунмадимми? 2). Каффорат рўзаси учун хам хукм шундайми, яъни 60 кунни бир неча ой давомида бўлиб тутса бўладими, ёки пайдар-пай тутиш каффорат рўзасининг асосий шартими? 3). Юқоридаги хар икки (қазо ва каффорат) рўзаларига ният қилаётганда нафл рўзани хам қўшиб ният қилиш жоизми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1). Бу, рамазонда тутолмаган рўзаларингизни кетма-кет тутишингиз шарт эмас, имкон қадар тезроқ бўлиб тутсангиз ҳам бўлади деганидир.
2). Каффорат рўзасини олтмиш кун кетма-кет кечаси эртага рўза тутаман деб ният қилиш шарти билан тутилади. Орада узрли(ҳайз) кунлар келиб қолса тугаши билан кетма-кет давом эттирилади.  
3). Нафл деб ният қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat